Тошкентда TikTok орқали ўзини фош этган ҳайдовчига «штраф» белгиланди, автомобили эса жарима майдончасига йўл олди

22:53 31 Август 2020 Жамият
1467 0

TikTok ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари фойдаланувчилардан бирининг видеосига эътибор қаратишди. Видео муаллифи дўстларига автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардачани «намойиш» қилган.

"Маълум қиламизки, мазкур “Lacetti” русумли автомобилнинг (давлат рақами 01 J 703 VA) турар жойи ва ҳайдовчиси – пойтахтда яшовчи 36 ёшли Саидбек А. эканлиги аниқланди. Текширув давомида давлат рақамидаги пардачадан ташқари ёритувчи мосламалардан фойдаланиш қоидалари ҳам бузилганлиги қайд этилди. Икки нафар холислар иштирокида ўрнатилган мосламалар ечилди. Автомобиль жарима майдончасига жойланди, ҳайдовчига нисбатан маъмурий жарима белгиланди" дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?