Тошкентда тез ёрдам машинаси носоз ҳолда ҳаракатланди

18:46 27 Сентябр 2024 Жамият
441 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомашинаси носоз ҳолда ҳаракатланиб кетаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 сентябрь куни эрталаб соат 05:21 да пойтахтнинг Дўмбиробод ва Фарҳод кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Янгиҳаёт туманидаги 13-сонли подстанцияга тегишли «Ford» русумли тез тиббий ёрдам машинасининг амортизация тизимида носозлик юзага келган.

«Бу пайтда автомашина тезлиги соатига 40 км. атрофида бўлиб, унинг ичида фақатгина ҳайдовчи бўлган. Шундан сўнг автоулов дарҳол Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиали автокорхонасига олиб келиниб, носозлик тўлиқ бартараф этилган», дейилади муносабатда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ушбу автомашина соз ҳолатда фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?