Тошкентда тадбиркорнинг пулларини «ухлатмоқчи» бўлган ходим ушланди
Тадбиркорнинг пулларини талон-торож қилган МЧЖ ҳисобчиси фош қилинди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, «В.Ф.» МЧЖ ҳисобчиси муқаддам судланган фуқаро Э.А. «М.Р.« ва «И.Г.« МЧЖларнинг масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, «В.Ф.» МЧЖ раҳбари фуқаро Р.С.нинг электрон калитидан фойдаланган ҳолда, унинг хабарисиз тиббий буюмлар харид қилиш учун сохта маълумотлар тайёрлаган.
Шундан сўнг, ушбу сохта маълумотлар асосида жами 746,8 миллион сўмни «М.Р.« ва «И.Г.« МЧЖларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб, 298,9 миллион сўмлик маҳсулотларни харид қилмасдан пулларни нақдлаштириб, талон-торож қилгани фош қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг