Тошкентда тадбиркор аёллар ҳафталиги ўтказилади
Архив сурат
Жорий йил 15 — 19 ноябрь кунлари пойтахтимизда «Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга муваффақиятли ёндашувлар: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти тажрибаси» мавзусида тадбиркор аёллар ҳафталиги ўтказилади.
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан ўтказиладиган ушбу ҳафталикда хотин-қизларнинг ҳуқуқий-иқтисодий имкониятларини кенгайтиришда ишбилармон доиралар ва бизнес ҳамжамиятнинг ўрни, гендер тенглиги, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни ва тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.
Тадбирда юртимизнинг ишбилармон аёллари билан бир қаторда давлат ва нодавлат ташкилотлари, хорижий ташкилотларнинг мамлакатимиздаги ваколатхоналари раҳбарлари, бир неча мамлакат элчилари, хорижий бизнес экспертлар, Украина, Исроил давлатлари тадбиркорлик уюшмалари, илмий тадқиқот ва халқаро молия институтлари, суғурта муассасалари иштирок этиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг