Тошкентда сохта ДХХ ходими пора билан ушланди
Фото: ДХХ
Тошкент шаҳрида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништирган фирибгар шахс ушланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум қилинишича, пойтахтда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказдириб беришини айтган.
ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу ҳожатбарор фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 доллардан жами минг доллар миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланган.
Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт қилинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганлигини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам минг доллар олган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг