Тошкентда қимматбаҳо электромобиль ёниб кетди
Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 17 апрель куни соат 23:51 да Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида юз берган. Электромобиль ёнаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга келиб тушган хабарга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 23:56 да етиб бориб, ёнғинни соат 23:59 да тўлиқ ўчирган.
Таъкидланишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг