Тошкентда қарийб 290 миллион сўмлик газ ўғирлаган қандолат цехи фош қилинди

11:54 07 Январь 2026 Жамият
168 0

Тошкент шаҳрида 289 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган қандолат цехи фош қилинди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт тумани «Файзли» МФЙда жойлашган «У. Б.» МЧЖга қарашли қандолат ишлаб чиқариш цехида хатлов ўтказилган. Текширув давомида истеъмолчи табиий газ тармоғига тўғридан тўғри уланиб олгани фош қилинган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган ва 289 миллион 267 минг сўм зарар ҳисобланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер