Тошкентда қарийб 260 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош қилинди

14:23 28 Июнь 2025 Жамият
239 0

Тошкент шаҳрида табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаётган ва ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» хабар берди.

Унга кўра, «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Учтепа туманида ўтказилган навбатдаги рейд жараёнида навбатдаги қонунбузилиш ҳолати фош этилган.

Аниқланишича, туманнинг Шарқ кўчасида жойлашган «C. М. С.» МЧЖга қарашли бинода табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига уланиб олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, 258 миллион 73 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Шунингдек, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?