Тошкентда ППХ машинасида чақалоқ дунёга келди
Архив фото
Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари патруллаш давомида Учтепа тумани Истироҳат кўчаси ва Тошкент халқа автомобиль йўли кесишмасида икки нафар аёлни кўрганларида соат тунги икки атрофида бўлган. Аёллардан бири эса ҳомиладор эди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Ҳолатни тушунтиришга ҳожат йўқ: ёш аёл зудлик билан туғруқхонага етказилиши керак эди. Ходимлар бўлажак онани ва унинг қайнонасини машинага ўтқазиб, энг яқин шифохона томон йўл олишади.
3-сон Шаҳар болалар клиник шифохонасигача (олдинги “Она ва бола” маркази) оз масофа қолганда аёлнинг дарди тутади.
Шу онда сафдор С. Мурадов ва Б. Тошпулатовлар малака ошириш дарсларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўрганганларини амалда қўллайди. ППХ машинасида чақалоқ дунёга келади. Буви ва она ППХ ходимларига ёрдам учун миннатдорчилик билдиришади.
Ёш она ва гўдак шифокорларга топширилган. Тиббиёт ходимларининг қайд этишича, она ва гўдакнинг аҳволи қониқарли бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг