Тошкентда «Paynet» терминалини ўғирлашга уринган йигитлар қўлга олинди

Учтепа туманида уч нафар йигит «Paynet» терминалини ўғирлашга уринди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 3 август куни «Бешқайрағоч» кўчасида ўрнатилган терминални ўғирлашга уриниш ҳақида туман ИИБга хабар келиб тушган.
Текширувда аниқланишича, гумондорлар қўлқоп ва бош кийим кийиб, Tracker автомобилининг давлат рақамларини ечиб ташлаган. Улар терминални машина багажига юклашга уринган, аммо аппарат ерга тушиб кетган. Шовқин фуқаролар эътиборини тортгани учун улар терминални ташлаб, ҳодиса жойидан қочиб кетган.
ИИББ ходимлари тез орада А.Ш., Т.Ф. ва З.З.ни қўлга олган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-модда орқали 169-моддаси (Ўғирлик қилишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг