Тошкентда от спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Шу йил 25-28 октябрь кунлари Тошкентда от спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Қизиқарли курашларга бой ўтган турнирда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 30 нафардан ортиқ чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Чавандозлар уч кун давом этган беллашувларда от йўрттириш, кросс ва конкур дастурларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси мутасаддилари кубок баҳслари орқали Париж-2024 лицензион мусобақаларига тайёрланаётган асосий терма жамоа учун номзод спортчиларни саралаб олди.
Якунда ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг