Тошкентда Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтади
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг навбатдаги 19-ҳукуматлараро Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирларининг йиғилиши жорий йилнинг 22-23 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли тадбирда WADA президенти Витольд Банька ва Бош котибдан ташкил топган агентлик раҳбарияти, шунингдек, 34 та давлатдан спорт вазирлари, вазир ўринбосарлари ва антидопинг соҳасига масъул бўлган мутасаддилар иштирок этади.
Тадбирда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ва Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ўртасида антидопинг соҳасидаги ишларни янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолаш режалаштирилган.
Бундан ташқари, анжуманда антидопинг соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар, камчиликлар ва олдиндаги режалар ҳақида сўз юритилади ҳамда турли келишув шартномалари имзоланади. Шунингдек, мамлакатларда спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва олдиндаги режалар ҳақида тор доирадаги учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг