Тошкентда Малибу ЙПХ ходимини судраб кетди

Тошкентнинг Нукус кўчасида Малибу-2 русумли машина ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, ходимни судраб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Қайд этилишича, машина давлат рақами белгиларисиз, машинасига қўшимча жиҳозлар ўрнатиб ҳаракатланган. Транспорт воситасининг барча ойналари қорайтирилган бўлган.
Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, ходимни машина капотида тахминан 1,5 километрга судраб кетган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида қоидабузар тўхтатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Машина жарима майдонига жойлаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг