Тошкентда кино санъатига ихтисослашган мактаб очилади
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ташаббуси билан Ёшлар ижод саройида ташкил этилган кино ҳафталикнинг тўртинчи куни «Кино – тарбиянинг замини» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти, профессор Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Хушнуд Назаров, Ўзбекистон халқ артисти, профессор Турғун Азизов, Санъатшунослик фанлари доктори, киношунос Нигора Каримова, санъатшунослик фанлари номзоди, киношунос Ойбек Копадзе ва бошқа шу каби мутахассислар иштирок этишди.
Давра суҳбатида кино таълимини янада ривожлантириш, умумтаълим мактабларига профессионал киноижодкорлар номини бериш, Тошкент шаҳрида кино санъатига ихтисослашган замонавий мактаб қуриш ва фаолиятини йўлга қўйиш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг