Тошкентда ЙПХ инспекторини машина уриб кетди

11:22 29 Апрель 2025 Жамият
160 0

Тошкент шаҳрида чорраҳада хизмат олиб бораётган йўл-патруль хизмати ходимини «Tracker» уриб кетди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 23 апрель куни Дўрмон йўли Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасида содир бўлган. Мазкур чорраҳадаги тирбандликни бартараф этиш чораларини кўриб, хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспектори сержант Т.А.ни «Tracker» русумли транспорт воситаси уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инспектор ўнг ва чап қўл кўплаб шилинмалари, чап чаноқ суягининг бир неча жойдан синиши, чап тизза соҳаси ва оёқ юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунда қонуний қарор қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?