Тошкентда йўловчи автобуси дарахтга бориб урилди
Фото: Ижтимоий тармоқ
Бугун, 27 февраль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида тормози ишламай қолган йўловчи автобуси йўл четидаги дарахтга бориб урилди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, масъул тузилмалар ходимлари ҳолатни ўрганган. Аниқланишича, ҳодиса автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик сабабли юзага келган.

Маълумотларга кўра, воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Ҳодиса оқибатида бир киши жароҳат олган, унинг аҳволи аниқланмоқда.
«Ҳозирги вақтда ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ўтказилмоқда. Вазиятни ўрганиш якунларига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг