Тошкентда йўл тирбандлигини камайтириш учун мактаб автобуслари йўлга қўйилиши таклиф этилди
Фото: Архив сурат
Тошкентда йўллардаги тирбандликни камайтириш мақсадида мактаб автобусларини йўлга қўйиш таклифи илгари сурилди. Бу масала 12 август куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгашида муҳокама қилинган.
Сессия иштирокчиларидан бири 25 майдан кейин пойтахт кўчалари анча бўшаб қолишини, чунки ота-оналар фарзандларини таълим муассасаларига олиб боришдан тўхташи натижасида ҳаракат сезиларли даражада енгиллашишини қайд этган.
Унинг таъкидлашича, қатор хорижий давлатларда махсус тизим йўлга қўйилган бўлиб, унда мактаб автобуслари ёки шаттллар белгиланган ҳудуддан ўқувчиларни олиб кетади.
— Агар 20–30 бола битта автобусда келса, бу йўлларда 20–30 та шахсий автомобилнинг камайиши демакдир. Демографик ҳолат ва болалар сонидан келиб чиқиб, бу катта стратегик қадам бўлиши мумкин. Шу масалани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда муҳокама қилиш ва амалга ошириш керак, — деган сессия иштирокчиси.
ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Элмурод Алимовнинг айтишича, масала ўрганилган, аммо лойиҳа амалга ошириш жараёнида қатор қийинчиликларга дуч келади.
— Ҳозир Тошкент мактабларига фақат пойтахтдан эмас, балки Тошкент вилоятидан ҳам келадиганлар бор. Вилоятнинг 15 тумани бор, шу жойлардан ҳам болалар олиб келинади. Масалан, Юнусобод туманига қўшни туманлардан ўқувчилар келади. Ҳамма яхши мактабларга беришга интилгани учун бир ҳудуддан болаларни йиғиш қийин бўлади. Лекин таклифни яна ўрганамиз, — деган Алимов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг