Тошкентда йирик тикувчилик корхонаси ёниб кетди
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, бугун, 18 сентябрь куни соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қутқарув экипажлари этилган манзилга соат 10:05 да етиб бориб, ёнғин соат 10:17 да қуршаб олиниб, соат 10:31 да батамом ўчирилди.
Манбага кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси сизлардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қолади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида ҳам ёнғин содир бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг