Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

22:33 27 Октябр 2025 Жамият
297 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан «Veolia Energy Tashkent» томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматлари учун тарифлар аҳолига 15 фоизга оширилди.

Ҳужжат билан:

  • базавий тариф ҚҚСсиз 711 минг 641 сўм/Гкал;
  • аҳоли учун ҚҚСсиз 139 минг 860 сўм/Гкал;
  • бюджет ташкилотларига ҚҚСсиз 952 минг 797 сўм/Гкал;
  • бошқа улгуржи хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ҚҚСсиз 342 минг 296 сўм/Гкал миқдорида нарх (тариф)лар қўлланиши маъқулланган.

Қарорда аҳолига иссиқлик таъминоти хизматлари бўйича пасайтирилган тарифлар қўлланилиши оқибатида юзага келадиган зарарлар ва инвестицион харажатларга асослантирилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳисобидан ҳар ойда субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилиши қайд этилган.

Бунда, субсидия маблағлари «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК ва Тошкент шаҳар Давлат-хусусий шериклик бўлими томонидан тақдим қилинадиган ҳисоб-китобларга кўра ўзгармас, ўзгарувчан харажатлар ҳамда инвестицион харажатларга бўлинган ҳолда молиялаштириб берилиши кўзда тутилган.

Қарор расмий эълон қилинган кундан (27 октябрь) эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер