Тошкентда «иномарка» йўл четидаги автобус бекатини бузиб юборди

13:26 16 Август 2024 Жамият
244 0

Фото: UzNews.uz

Жорий йилнинг 15 август куни соат 15:50 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси Минор метро бекати қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган А.Ш. «Zeekr» русумли автомашинаси ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги автобус бекатига урилган.

ЙТҲ оқида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?