Тошкентда иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

09:23 27 Ноябрь 2024 Жамият
150 0

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 26-октабр куни тунда Янгиҳаёт тумани 4R21 Тошкент ҳалқа автойўлида юз берган. Унда «Isuzu» русумлик юк машинаси қайрилиб олиш ҳаракатини амалга ошираётган бошқа бир юк машинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Ҳодиса оқибатида 37 ёшли «Isuzu» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?