Тошкентда ҳайдовчи йўл талашиб, «Lacetti»ни «дубинка» билан урди

16:53 12 Июль 2025 Жамият
353 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда икки ҳайдовчи ўртасидаги зиддият акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлашитиш бўлими томонидан ўрганиш олиб борилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 14 июнь куни соат 11:00 ларда Юнусобод тумани Рихсилий кўчасида «Lacetti» ҳайдовчиси 1981 йилда туғилган, Б.Х. ҳамда «Cobalt» ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Ш.О.лар йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган.

Шундан сўнг Б.Х. йўлнинг қатнов қисмида автомашинасини тўхтатиб, қўлидаги жисм билан «Cobalt» автомашинасини чап томон эшик ойнасига уриб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Х.га нисбатан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер