Тошкентда ерости қувури портлаб кетди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчаси ҳудудида ер остидан ўтган сув қувурларидан бири портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 10 июль куни соат 11:00 ларда Шайхонтоҳур тумани Фаробий кўчасида дастлабки тахминларга кўра диаметри 800 мм сув қувурида кучли босим остида ёрилиш ҳодисаси юзага келган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
ФВВга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.
Қўшимча маълумот тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг