Тошкентда енгил атлетика ва синхрон сузиш бўйича халқаро турнирлар бошланди

Бугун Тошкентда енгил атлетика ва синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақаларга старт берилди.
Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ўтаётган “UNG Meeting Continental” турнири Халқаро енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражасидаги турнир бўлиб, унда 13 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. Мусобақа бир кунга мўлжалланган.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмаларига қарашли сув спорти саройида синхрон сузиш бўйича “Сув париси” Марказий Осиё очиқ чемпионати ташкил этилмоқда. 6 мамлакат спортчилари мазкур турнирда U12, U15 ва катталар ёш тоифаларида медаллар учун баҳс олиб борадилар.
Турнир 17 майга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг