Тошкентда электрон реклама пештахтаси ёниб кетди

10:27 16 Сентябр 2025 Жамият
63 0

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида электрон пештахтада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 16 сентябрь куни соат 07:26 да Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида электрон реклама пештахтаси ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 07:31 да етиб бориб, ёнғин соат 07:40 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?