Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўтказилади
Шу йилнинг 1-3 март кунлари Тошкент дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади.
Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) маълумотига кўра, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи ушбу мусобақага 70 дан ортиқ мамлакатдан 500 нафардан зиёд спортчи ташриф буюриши кутилмоқда.
Бугун МОҚда мазкур турнирга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилиб, беллашувлар олдидан қатор мавзулар муҳокама қилинди.
Анжуман аввалида спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов мусобақани юқори савияда ўтказиш учун давлатимиз томонидан катта эътибор қаратилаётгани, барча иштирокчилар учун қулай шароитлар яратиб берилиши ҳақида гапирди.
Ўз навбатида, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига умумий кўрилаётган тайёргарлик, дзюдочиларимиздан кутилаётган натижалар борасида сўзлаб берди.
МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоа аъзоларининг тайёргарлиги, мамлакатимизда ёшлар ўртасида дзюдо оммавийлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, федерациянинг яқин режалари хусусида тўхталди.
Анжуман давомида ОАВ ходимлари терма жамоа аъзоларининг тайёргарлиги, мусобақада қатнашадиган таркиб ва бошқа қизиқарли мавзулардаги саволлар билан мутахассисларга юзланишди. Бунга жавобан терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис, аёллар жамоаси устози Жамшид Худойберганов спортчиларнинг умумий ҳолати яхши экани, йил бошида кетма-кет икки турнирда ғалаба қозонган Диёра Келдиёровага дам берилгани ва бошқа йўналишлар бўйича маълумот беришди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг