Тошкентда «Captiva» билан тўқнашган «Spark» ағдарилиб кетди

10:10 14 Ноябрь 2024 Жамият
296 0

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳрида «Captiva» билан тўқнашган «Spark» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 13 ноябрь куни соат 21:00 ларда Юнусобод тумани КХАЙ кўчаси Минор масжиди қаршисида содир бўлган. Унда 1990 йилда туғилган Н.Х. бошқарувидаги «Spark» русумли транспорт воситаси ва 2004 йилда туғилган С.А. бошқарувидаги «Captiva» русумли транспорт воситалари тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида «Spark» транспорт воситасининг ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?