Тошкентда бошқарувни йўқотган «Lacetti» дарахтга бориб урилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида «Lacetti» автомобили тезликда бориб дарахт билан тўқнашди. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 12 март куни соат 10:45 да Чилонзор туманининг Қатортол-2 кўчасида содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланган, уларга биринчи ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситаси техник шикастланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини, тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликни сўраймиз», дейилади бошқарма хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг