Тошкентда бокс юлдузлари жам бўлди. Фоторепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Хабарингиз бор, Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг бу йилги конвенциясига пойтахтимиз мезбонлик қилмоқда.
Йил якунланиб борар экан, барча соҳа ва йўналишларда бўлгани каби WBC ташкилоти ҳам ўзининг йиллик фаолияти сарҳисоби ҳамда режаларини муҳокама қилади. Ўтган йили ташкилотнинг 60-Конвенцияси Мексикада ўтказилган ва айнан ўша тадбирда навбатдаги Конвенция мезбонлиги Тошкент шаҳрига ишониб топширилганди.
Йилнинг энг муҳим бокс тадбирида қатнашиш учун юртимизга юздан зиёд мамлакатдан делегатлар келди. Ўзбекистонда WBC ташкил этилганлигининг 60 йиллиги ҳам нишонланади. Шу кунгача Конвенция Мексикадан ташқари АҚШ, Европа мамлакатларида ташкил этилган. МДҲ мамлакатлари орасида Боку (Озарбайжон) ва Москва (Россия) шаҳарлари ҳам ушбу тадбирга мезбонлик қилган. Осиё давлатлари орасида Таиланд, Япония ҳам WBC конвенциясини қабул қилган.
WBC 61-конвенцияси кун тартибидан таълим, допинг, ҳакамлик, халқаро муносабатлар, бокс қоидалари, рейтинглар, чемпионлик камарлари, хайрия ва жамоат ташаббуслари каби бир нечта масалалар бўйича йиғишлар ўтказилиши ўрин олган. Бугун соат 10:00да пойтахтмиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Конвенция ўз ишини бошлади. Тадбир якунланиши билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилади.
Тадбирда иштирок этган "Халқ сўзи" мухбири фоторепортаж тайёрлади.

















Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг