Тошкентда Аида Ҳасанова хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтмоқда

14:52 29 Май 2024 Спорт
543 0

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тошкентда Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг собиқ бош ҳаками, халқаро даражадаги рефери Аида Ҳасанова хотирасига бағишланган қиличбозлик спорти бўйича 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бошланди. Мусобақада мамлакатимиз ҳамда қозоғистонлик спортчилар иштирок этмоқда.

Турнирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова сўзга чиқиб, Аида Ҳасанова хотирасига бир дақиқалик сукут эълон қилди ва мусобақада иштирок этаётган барча спортчиларга муваффақиятлар тилади. Аида Ҳасанова 2023 йилнинг 23 май куни 39 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.

Халқаро турнирнинг биринчи куни сабля бўйича спортчилар ғолиблик учун беллашди. Якунда қизлар ўртасида Ойгул Шомуротова, Салима Рўзиева, Бибиаиша Ҳусанбоева, Наргиза Утебаева, ўғил болалар ўртасида эса Нурсултон Кенесбаев, Саидибрагим Алимов, Шанназар Абулов ва Султонбек Аметбеков ғолибликка эришди.

Жамоавий баҳсларда ўғил болалар ўртасида Қорақалпоғистон 2 жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Тошкент, Қозоғистон 1 ва Қорақалпоғистон 1 жамоалари кучли учликдан жой олди. Қизлар ўртасида Қорақалпоғистон 1, Тошкент 1, Тошкент 2 ва Қорақалпоғистон 2 жамоалари совринли ўринларни қўлга киритди.

Фото: Aбдумуталиб Тойиров / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?