Тошкентда 9-синф ўқувчиси 9 яшар болага жароҳат етказди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган 293-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчиси 290-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ММТБ томонидан ўрганилган. Ўрганиш натижаларига кўра, воқеа жорий йилнинг 4-октабр куни, соат 16:30 лар оралиғида (дарсдан кейинги вақтда) бўлиб, болалар ўз уйидан футбол ўйнаш учун чиққанида рўй бергани аниқланган.
Маълум бўлишича, мактабнинг 3-синф ўқувчиси 9-синф ўғил болани ҳақорат қилиб велосипедда қочиб кетмоқчи бўлганида 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепади. Оқибатда 3-синф ўқувчиси юз қисми билан йиқилиб тан жароҳати олади.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Билдирилишича, ҳозирда боланинг ҳолати яхши.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг