Тошкентда 8-синф ўқувчиси автомобиль бошқарди. Унинг отаси эса жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманида жойлашган 69-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси тегишли ҳужжатларсиз автомашина бошқаргани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ маълумот берди.
Унда айтилишича, вазият назоратга олиниб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда вояга етмаган шахс ва унинг отаси билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича вояга етмаган шахснинг отасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятни бажармаслик) маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
«Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига автомашина бошқарувини ишониб топширмасликларини ва уларни таълим ва тарбияси билан мунтазам масъулият билан ёндашиб назорат қилиб боришларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг