Тошкентда 4 нафар аёл ўзаро жанжаллашди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир неча аёл ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, жанжал жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳри Сергели тумани Янги Сергели кўчасида содир бўлган. Ўша куни 35 ёшли Н.Э. танишлари – 31 ёшли Х.О., 37 ёшли М.Х. ва 34 яшар М.М. билан ўзаро гап талашиб қолган. Аёллар оғзаки тортишувдан сўнг жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат жойида бўла туриб, уришиб кетган.
Текширув жараёнида аниқланишича, аёллар тиббиёт муассасасига тан жароҳатлари билан мурожаат қилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Сергели туман судига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг