Тошкентда 33,5 млрд сўмлик ноқонуний “мол” аниқланди

16:07 19 Март 2026 Жамият
271 0

Фото: ДХХ

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда хориждан мамлакатимизга катта миқдордаги маҳсулотларни ноқонуний равишда олиб кириш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда ДХХ.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритувчи 2 та МЧЖ томонидан ижарага олинган омборлар холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, бошқа товарлар ниқоби остида мамлакатимизга ноқонуний импорт қилинган, акциз маркаси бўлмаган “Milano”, “Mond”, “Esse”, “Zumerret” каби жами 29 номдаги 1 млн 963 минг 964 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4 номдаги 807 кг озиқ-овқат маҳсулотлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу маҳсулотларнинг умумий баҳоси 33,5 млрд сўмни ташкил этади. Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?