Тошкентда 1,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

16:28 08 Февраль 2025 Жамият
306 0

Фото: Прократура департаменти

Тошкент шаҳрида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг пойтахт бошқармаси, ИИББ ва «Ўзенергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган. Тадбирда «К.Й.» МЧЖ масъул шахслари корхонанинг ишлаб чиқариш биносида ўрнатилган электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, тижорат мақсадида 2 млн кВт/с электр энергиясидан ўғирлик йўли билан фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?