Тошкентда 110 мингта уй бузилиши ҳақидаги хабарлар ростми?
Ижтимоий тармоқларда «Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошланди» сарлавҳали хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
«Айни кунларда мамлакатимизда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.
Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳужжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган», — дейилади вазирлик муносабатида.
Шунингдек, ҳозирда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас, деб қўшимча қилинади вазирлик хабарида.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқаролардан ишончсиз манбалар орқали тарқалаётган асоссиз хабарларга ишонмаслик ва расмий маълумотларга таянишни сўради. Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини ҳам эслатиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг