Тошкент вилоятидаги аянчли ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

10:23 17 Март 2025 Жамият
134 0

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилоятининг Пискент туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ бошлиғининг матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 17 март куни соат 06:30 ларда Пискент тумани ҳудудида содир бўлган. «Тошкент-Бекобод« автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ўз йўналишида келаётган «Isuzu» автомобили билан тўқнашган. Дастлабки маълумотга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси транспорт бошқаруви пайтида ухлаб қолган.

ЙТҲ оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

ЙТҲ юз берган жойга зудлик билан Тошкент вилояти ССБнинг малакали тиббий ходимлари, вилоят ИИББ, ФВБ ва бошқа ташкилот масъуллари жалб этилиб, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни шифохонага етказган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?