Тошкент вилоятида «валютчик»лар ушланди

Фото: Прократура департаменти
Тошкент вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Х. ва Б.Р. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Қ.Ш.га 4 минг долларни 52 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.П. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва Н.П. ўзаро тил бириктириб, фуқаро К.Ш.га 3 800 долларни 49,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 4 280 доллар, 18,5 минг рубль, 10 минг қозоқ тенгеси ва 31,2 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг