Тошкент вилоятида «Nexia-2» тўлиқ ёниб кетди

19:31 24 Март 2025 Жамият
301 0

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида «Nexia-2» автомобили ёниб кетди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 24 март куни соат тахминан 17:30 ларда Ўрта Чирчиқ тумани «Дўстлик» МФЙ Тошкент йўли кўчасида юз берган. «Nexia-2» транспорт воситаси мумкин бўлган жойдан қайрилиб олаётган вақтида «Cobalt» русумли автомобиль билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида «Nexia-2» русумли автоуловида ёнғин келиб чиққан. Таъкидланишича, воқеада ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган.

Вилоят ФВБнинг маълум қилишича, уларга ёнғин ҳақида соат 18:00 да хабар берилган. Хабарга асосан, ёнғин ўчириш экипажи соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган. Аланга соат 18:12 да ўраб олиниб, 18:15 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?