Тошкент вилоятида «мусоровоз» ёниб кетди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида чиқинди ташувчи махсус юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 12 май куни соат тахминан 09:30 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D 014 автомобиль йўлининг 46-километрида содир бўлган. 1973 йилда туғилган К.Ш. бошқарувидаги «Исузу» русумли махсус юк автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиққан.
Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг