Тошкент вилоятида «Kia» ва «Cobalt» ўртасида аянчли ЙТҲ юз берди
Видеодан кадр
Тошкент вилояти Чиноз туманида «Kia» ва «Cobalt» русумли машиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 6 август куни соат тахминан 08:00 ларда Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 28-километрида юз берган. Бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Kia Sonet» ва «Cobalt» русумли енгил автомобиллар ўзаро тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Ҳодиса оқибатида «Cobalt» автоуловида бўлган 35 ёшли йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг