Тошкент вилоятида катта ёшли эркак 5 яшар қизчага тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Иллюстратив фото
Тошкент вилоятида катта ёшли эркак 5 яшар қизчага тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда «Сукут сақлама» лойиҳаси жабрланувчи қизнинг онасига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 11 июнь куни кечки соат 19:00 ларда содир бўлган.
«Ўша пайтда қоронғи туша бошлаган эди, қизчам катта опаси билан рўпарада яшайдиган болалар билан ўйнашга кетди. Маҳаллада ҳаммамиз бир-биримизни яхши биламиз, шунинг учун ҳовлининг дарвозалари деярли доим очиқ.
Тахминан 19:00 ларда мен болаларни уйга чақиришга чиқдим. Дарвозага яқинлашиб, ҳовлига югуриб кираётган қизимни кўрдим. У йиғлаб, Шавкат исмли ёши катта одам уни қучоқлаб, шилқимлик қилганини қайта-қайта такрорлади. Аввалига мен ҳайратда қолдим ва у айнан нима қилганини сўрай бошладим. Эшитганларим мени шокка туширди», деган қизалоқнинг онаси «Сукут сақлама» лойиҳасига йўллаган мурожаатида.
Унинг қўшимча қилишича, қўшни эркакнинг олдига вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида борганида у маст бўлган. Шунингдек, эркак юқорида айтилган ҳамма нарсани рад этган ва қизчани эркалаш маъносида ўпганини, бола эса уни тамоман нотўғри тушунганини айтган.
«У билан гаплашишдан фойда йўқлигини тушуниб, эрим билан ички ишлар бўлимига бордим. Улар маҳалла нозирини чақиришди, мен ариза ёзмоқчи эдим, лекин у аризани қабул қилмади. Мен шок ҳолатида эдим, эрим бу қўшнига нисбатан нимадир қилиб қўйишидан қўрқдим.
Стресс туфайли нима қилишни билмай қолдим. Маҳалла нозири аризани бари бир қабул қилмади. Шундан сўнг мен шаҳар прокуратурасига ариза ёздим. Ариза топширилганига 6 кун бўлди. Лекин бу одам ҳали ҳам озодликда юрибди. У кўчада бизнинг уйимиз ёнидан ўтади (бу қўшнининг уйи бизникига яқин). Энди ҳовлимизнинг эшигини очишга, уйдан чиқишга қўрқяпман. Мен қизларимдан хавотирдаман», дейилади мурожаатда.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганидан сўнг Бош прокуратура ҳолат назоратга олинганини ҳамда 5 ёшли қизчага шилқимлик қилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Прокуратурага кўра, шунингдек, Нурафшон ИИБ профилактика инспектори хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.
Бундан ташқари «Дарё» нашри Болалар омбудсманига таяниб, хабар беришича, ҳолат юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг