Тошкент вилоятида йўловчи ташувчи автобус ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ юз берди

23 июнь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида йўловчи ташувчи автобус ва «Cobalt» автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса соат тахминан 17:00 ларда Қибрай тумани ҳудудидан ўтган Д-006 «Тошкент–Чирчиқ–Чимён» автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган. Унда бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги «MAN» русумли автобус ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли енгил автомобиль тўқнашиб кетган.
«Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ушбу транспорт воситаларидан ташқари яна бир неча автоуловларга ҳам шикаст етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган», дейилади хабарда.
Шунга қарамасдан, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида яна бир неча автоуловларга ҳам шикаст етгани таъкидланди.
Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман суди раиси Темур Рустамовнинг автоҳалокатга учраб вафот этгани тўғрисида хабарлар тарқалгани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши расмий баёнот берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг