Тошкент вилоятида фуқаронинг уйидан қарийб 20 минг дона психофаол дори топилди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.П. фуқаро Б.Р.га таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган 18 турдаги 7 129 дона дори воситаларини 5 050 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.
Тадбир давом эттирилиб, А.П.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ерда турли номдаги 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, жами 27 103 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг