Тошкент вилоятида эшак гўшти ва терилари топилди

15:50 10 Февраль 2025 Жамият
306 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги хонадонларнинг биридан эшак ҳайвони териси ва гўшт маҳсулотлари топилгани айтилган видеохабар тарқалди. Вилоят ИИББ матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Унга кўра, Тошкент вилояти ИИББ Карантин тадбирларини ташкил этиш бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан, аҳолини хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш йўналишида назорат тадбирлари фаол давом эттирилмоқда.

Шу каби тадбирлардан бири Нурафшон шаҳрида давом эттирилган, унда эшак терилари ва гўшт маҳсулотлари аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Текширувлар якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?