Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

17:19 27 Январь 2023 Иқтисодиёт
1071 0

Фото: Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Майдонтол маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш мажмуаси қурилади.

Айтилишича, чиқинди газидан умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа Кореянинг Sejin G&E компанияси иштирокида 55 млн. доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида, нафақат Ўзбекистонда балки Марказий Осиё минтақасидаги ягона бўлган йирик маиший чиқинди полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш станцияси ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?