Тошкент вилоятида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

14:34 24 Май 2024 Жамият
439 0

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Бугун, 24 май куни соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент туманида Toyota Prado, Cobalt, Spark вa Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, 1993 йилда туғилган Р.Р. Toyota Prado русумли транспорт воситасини Келес-Тошкент шаҳри йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Cobalt, Damas ва Spark русумли транспорт воситалари билан тўқнашиб, ағдарилиб кетган.

Оқибатда Toyota ҳайдовчиси Р.Р. воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер