Тошкент вилоятида 3,4 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош қилинди (+видео)

Тошкент вилоятида филиал комплаенс-назорат тузилмалари, туман газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдлар давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош қилинди. Бу ҳақида «Hududgaztaʼminot» хабар берди.
Унда айтилишича, Бўстонлиқ туманининг «Хўжакент» МФЙдаги хонадонда жойлашган «К. Г.» номли дала ҳовлида лойиҳа техник ҳужжатсиз табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича қайта-ҳисоб китоб амалга оширилганда 3 миллиард 43 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Шу каби яна бир ҳолат Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ҳам кузатилган.
Унга кўра, тумандаги «Илғор» МФЙда жойлашган, фуқаро Х. Ш. га қарашли уйда табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда истеъмолчи лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, тижорат мақсадида новвойхона ташкил этгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 395 миллион 900 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳозирда юқоридаги ноқонуний ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг