Тошкент вилоятидаги ЙТҲда пиёда жабрланди

Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ҳудудидан ўтган М39 «Алмати — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз» автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲга вилоят ИИББ ЙҲХБ муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳодиса йўлининг 812 километрида 4 март куни соат тахминан 12:40 ларда содир бўлган.
2005 йилда туғилган ҳайдовчи А.С «Тоёта Lexus» машинасини бошқариб кетаётган вақтида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги ҳаракатсиз турган «Nexia» автомобилини ва 1960 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёда турли хилдаги тан жароҳатлари олиб, туман марказий шифохонасига ёткизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмига кўра жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг