Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкин
Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, йиғилишда Президент Тошкент вилояти иккига бўлиниши мумкинлиги ҳақида гапирган.
Йиғилиш танқидий руҳда бошланган. Кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқлик кескин танқид қилинмоқда, дейилади хабарда.
Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини алоҳида таъкидлаган.
“Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик”, дея Президентнинг сўзларини келтирган вилоят ҳокимлиги.
Йиғилишда Навоий вилояти 100 фоиз кластерга ўтгани мисол қилиб келтирилиб, Тошкент вилоятда қишлоқ хўжалиги жуда танг аҳволдалиги қайд этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг